Зулхумор Жўраева 60 ёшда

    2018 йилнинг 2 ноябрь куни Зарафшон шаҳрида жамоатчи ижодкор Зулхумор Жўраеванинг 60 йиллик юбилейи бўлиб ўтди.

 Зулхумор Жўраева 60 ёшда

Бу инсон  37 йил шаҳар ҳокимининг ўринбосари,шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси,шаҳар радиоэшиттиришлари муҳаррири лавозимларида ишлаб, катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Айни пайтда “Оила” маркази директори вазифасида ишлаяпти.

   Мазкур тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлигидан, вилоят журналистлар ижодий уюшмасидан вакиллар иштирок этишди.

   Унда  сўзга чиққанлар  жамоатчи  мухбирнинг кўп йиллик ижоди ва фаолиятига юқори баҳо беришди. Ана шу  анжуманда кўп қатори вилоят журналистлари ижодий уюшмаси раиси Я.Умаров ҳам қатнашиб, юбилярни қутлуғ ёши билан табриклаб, совға-саломлар топширди.

         Шаҳар “Олтин водий” маданият саройининг санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди.