Хитойлик инвесторлар “Навоий” ЭИЗда лифт ишлаб чиқармоқчи

Хитойлик инвесторлар “Навоий” ЭИЗда лифт ишлаб чиқармоқчи

Хитойлик тадбиркорлар “Навоий” эркин иқтисодий зонасида одам ва юк ташишга мўлжалланган лифт ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи.

Ўтган ҳафта улар вилоятимизда бўлиб, эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишишди. Лойиҳа учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. 5 нафар хорижлик мутахассис ва 30 нафар маҳаллий кадрлар иш билан таъминланади. Шунингдек, мазкур давлатнинг “SDV Consulting Engineers” компанияси ҳам эркин иқтисодий зонада тадбиркорларга консалтинг хизматлари кўрсатишни амалга ошириш ниятида.