ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

 Ёшларнинг комил инсон бўлиб етишишда тажрибали устозлар  йўл-йўриқлари ва кўрсатмалари муҳим аҳамиятга эга. Журналистлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан улар билан мунтазам иш олиб борилиб, турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Яқинда “Медиа макон” газетаси таҳририятида «Ёш макрейкерлар майдони» лойиҳаси доирасида навбатдаги тўгарак машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда ёш ижодкорлар журналистика соҳасидаги билимларини кенгайтирдилар.

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

 

Тадбирда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Ёрқул Умаров ва таниқли журналист ва шоир Одил Ҳотамовлар иштирок этди, журналистика жанрлари, турли материаллар тайёрлаш борасида ёшларга сабоқ бердилар, сўз санаътининг мўъжизали кучи ҳақида сўзладилар.

Ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб топдилар. Шунингдек, фаол иштирок этганлар тақдирланди.

Б.Темиров

 

 

 

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ