“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ!” ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

 

Танловнинг Навоий вилоят босқичида “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси бўйича эркин ижодкор Айтуар Собиров, “Босма ОАВ ходимларининг мақолалари” номинациясида “Маънавият кўзгуси ” газетаси мухбири Камола Зокирова, “ОАВ сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари” номинациясида ЎзА вилоят мухбири Нуриддин Раҳимов, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинациси бўйича вилоят ТРК мухбири Рухсора Бобоқулова, “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери Чарос Эшниёзовалар ғолибликни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Улар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. 

Б.Темиров.

 “ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ!” ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ