МЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТ

МЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТМЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТ

 

Бухоро шаҳридаги “GRAND”меҳмонхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган  “Меҳнат ҳуқуқлари  ҳимоясини холис ёритиш ва ахборотни ўз вақтида тақдим этиш механизмлари” мавзусидаги ҳудудий тренингда Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ОАВ  вакиллари иштирок этди.

Тренинг  “Тараққиёт стратегияси ” маркази, Халқаро меҳнат  ташкилотининг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,Ўзбекистон  касаба уюшмалари федерацияси, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Швейцария ҳукуматлари ҳамда жаҳон банкининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Тренинг мақсади мажбурий ва болалар меҳнати масалаларига эътибор қаратган ҳолдамеҳнат меъёрлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва маълумотлар билан яқиндан танишиш, ахборот технологияларининг янги механизмлари билан ишлашдаги билим ва кўникмаларни ошириш ва идоралар матбуот хизматлари ҳамда ОАВ вакиллари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш.

Иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси бош мутахассиси Лазокат Турикованинг “Халқаро меҳнат нормалари. Мажбурий ва болалар меҳнати тушунчалари” мавзусидаги маъруза тақдимоти, WWW. Anhor.uz ахборот-таҳлил онлайн нашрибош муҳаррири Лола Исломова ва WWW. Kun.uz журналисти Толиб Рахматовлар ҳамкорлигидаги “Ахборотни тўғри ва аниқ тақдим этиш”, “Журналист суриштируви.Тайёргарлик кўриш ва режалаштириш.Ахборотни йиғиш усуллари.Фактлар  текшируви ва ахборотнинг ишончлилиги (Телевидение.Радио. Босма ОАВ)” мавзуларидаги  маъруза ва тайёрловларида қатнашиб, “Муҳаррир” амалий ўйини орқали назарий билимларини мустаҳкамладилар.МЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТ

Шунингдек, “Меҳнат ҳуқуқлари масалаларини ёритишда ОАВ нинг давлат органлари билан ҳамкорлиги” мавзусида баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Унда “Тараққиёт стратегияси ” маркази, маҳаллий ҳокимият, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, кассаба уюшмалари ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари фаол иштирок этиб, кўпгина муҳим масалаларга ойдинлик киритиб, ўзаро ҳамкорлик стратегияси ҳақида мулоҳаза юритдилар.  “Меҳнат ҳуқуқларин холис ёритиш” мавзусида энг яхши журналистик ишлар танловига аризалар қабули бошлангани  эълон қилинди.

Семинар тренинг сўнгида вилоятда меҳнат муносабатлари  намунали йўга қўйилган “KNAUF” корхонасига саёҳат уюштирилиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишув бўлди.

Бахтиёр Темиров

МЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТМЕҲНАТ ҲИМОЯСИ ВА ХОЛИС АХБОРОТ