БИЛИМДОН ЁШЛАР БЕЛЛАШУВИ

БИЛИМДОН ЁШЛАР БЕЛЛАШУВИ

Бугун Навбаҳор туманидаги 9-умумтаълим мактабида Ўзбекистон  журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан билимдон ўқувчи-ёшлар ўртасида викторина савол-жавоб кечаси бўлиб ўтди.

“Интеллектуал салоҳиятли ёшлар – Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирни мактаб директори Дилдора Туробова кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон журналистлари ижодий  уюшмаси вилоят бўлими раиси, лойиҳа раҳбари Ёрқул Умаров ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навбаҳор туман кенгаши раиси Зокиржон Абдиев ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишда бу каби интеллектуал тадбирларнинг аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритди.

Сўнгра “Китоб ўқиш оиладан бошланади” акцияси доирасида савол-жавоб ўйини ташкил этилди. Буюк сиймолар Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Ал-Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги мунозараларда зукко ўқувчилар фаол иштирок этди. Кечада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема, “Жамила”, Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарлари асосида тайёрланган буктрейлерлар намойиш этилди.

Тадбирда шоиралар Маруса Ҳосилова, Холбиби Сафарова ва ҳажвчи Ёрқул Умаров ҳамда ўқувчи ёшлар ўз ижодларидан намуналар ўқиди.

Викторинада фаол ва билимдон ўқувчи-ёшлар китоб ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.