ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМОТИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМОТИ15 август куни Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи” мажлислар залида “Интеллектуал салоҳиятли ёшлар – Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги” мавзусидаги грант лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган республиканинг вилоятдаги мухбирлари, вилоят, шаҳар ва туманлар газета-журналлари муҳаррирлари, матбуот ва ахборот бошқармаси ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Ёрқул Умаров грант лойиҳасининг календар режаси билан таништирди. Шу билан биргаликда ҳозиргача қилинган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ахборот берди. Анжуманда лойиҳа кардинатори Раъно Ҳакимова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раис ўринбосари Хуршид Хакимов, “Инсон ва қонун газетаси мухбири Маруса Ҳосилова, “Зиёкор садоси” ҳамда “Саломатлик” газеталари муҳаррирлари Хибия Ўтаганова, Иброҳим Жумаевлар сўзга чиқиб, мазкур грант айнан Президентимиз сиёсатига мос келиши, ёшлар тарбияси долзарблиги ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда Олий Мажлиснинг “Интеллектуал салоҳиятли ёшлар – Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги” грант лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган ҳар бир тадбирни матбуот ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича келишиб олинди.

 

Ё.Умаров.