“Отам, онам ва мен – спортчи оила”

Навоийда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувда туман ва шаҳарлардан 10 оила иштирок этди.
Мусобақа низомида белгиланган шартлар бўйича эпчиллик ва моҳирлигини намойиш этиб, Қизилтепа туманидан Раҳмоновлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Кармана туманидан Жумаевлар ҳамда Зарафшон шаҳридан Полвонлар оиласига насиб этди.
Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, иштирокчи оилалар “Энг аҳил жамоа”, “Энг ёш жамоа”, “Жамоанинг ғалабага бўлган ишончи”, “Энг тезкор жамоа”, “Энг эпчил жамоа”, “Энг фаол жамоа”, “Энг ибратли жамоа” каби номинациялар бўйича муносиб тақдирланди.