“Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақалари

“Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақалари

Навоийда ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Маҳалламиз паҳлавонлари” спорт мусобақалари ўтказилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 60 нафар курашчи 6 вазн тоифасида гиламга чиқди.
Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичларида 2 минг 500 нафардан зиёд спортчи қамраб олинди.
Кескин баҳслар билан кечган мусобақада умумжамоа ҳисобида Навоий шаҳри ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин нуроталик ёш спортчилар жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринга Зарафшон шаҳри ва Кармана тумани жамоалари муносиб кўрилди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.