“Китобхон оила” кўрик-танлови

“Китобхон оила” кўрик-танлови

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот кутубхона марказида “Китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган маърифат беллашувида туман ва шаҳарлардан камида 50 асарни ўқиб тугаллаган китобсевар оилалар иштирок этди.
Кўрик-танловда иштирокчи оилалар таништирув, муайян асарлар бўйича савол-жавоб, бирор асарнинг сўз боши орқали уни аниқлаш ёки оилалар томонидан ўқиб чиқилган асарни саҳналаштириш каби уч шарт асосида ўзаро беллашди.
Навоий шаҳридан Шомуродовлар оиласи кўрик-танловнинг биринчи ўринини қўлга киритди. Нурота туманидан Жумаев ҳамда конимехлик Эрбоевлар оиласи иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.