Навоий эркин иқтисодий-саноат зонаси

Навоий эркин иқтисодий-саноат зонаси

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) — юқори технологиялар воҳаси.


Чет эл инвестициялари жалб этилишини янада рағбатлантириш, чет эл инвестициялари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ва инвестицион имкониятларидан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 2 декабрдаги қарори бўйича Навоий вилояти ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси ташкил этилди.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хорижий инвесторларга бизнес юритиш учун кенг имкониятларни таклиф этади ва аввал бошдан бизнесга катта рақобат афзалликларини беради.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) жойлашган ҳудуд — Ўзбекистоннинг саноат шаҳарларидан бири Навоий шаҳри ёнида ҳамда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва саноат марказлари ҳисобланган Бухоро ва Самарқанддан 100–175 км яқинликда умумий 564 га майдонни ташкил этади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида солиқ, валюта ва божхона режимлари, кириш, туриш ва чиқишнинг соддалаштирилган тартиби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари-норезидентлари билан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш, солиқлар, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кенг имтиёзлар тақдим этишни ўз ичига олган махсус ҳуқуқий режим амал қилади. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг амал қилиш муддати 30 йил бўлиб, мазкур муддат якунлангандан сўнг амал қилишни узайтириш эҳтимоли мавжуд.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидаги ер участкалари корхоналарга инвестицион фаолият даври учун бепул асосда ёки минимал ижара ҳақига ижарага берилади, бу эса ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун инвесторлар томонидан ерни сотиб олиш ва, тааллуқли равишда, ишлаб чиқаришни ташкил қилишда қўшимча маблағлар сарфлаш заруратини истисно этади.

Инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги корхоналар юқори даражали инфратузилма билан таъминланади. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги корхоналар транспорт, муҳандислик коммуникациялари, меҳнат хавфсизлиги тизимлари ва ишчи-ходимларнинг яшаш ва меҳнат фаолиятлари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитларнинг тааллуқли инфратузилмалари билан таъминланади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий йўналишлари.

Замонавий юқори ишлаб чиқарувчанликка эга хорижий асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини татбиқ этиш ҳисобига юқори технологик, дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирали турларини ишлаб чиқариш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши қилиб белгиланган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида саноатнинг барча тармоқларида хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотга қадар тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга саноат мажмуаларини ташкил қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)ни ташкил қилиш концепциясидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)да қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:

электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;

машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш;

дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш;

озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш;

пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш.

Жойлашиши ва транспорт инфратузилмаси:

Навоий вилоятининг мультимодаль транспорт-логистик узели афзалликларидан энг юқори даражада самарадорлик билан фойдаланиш учун «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) халқаро аэропорт, Е-40 автомагистрали ва халқаро, аҳамиятга эга темирйўлларнинг бевосита яқинида жойлаштирилган.

Ўзбекистонда қўниб ўтувчи ҳаво йўлларидан фойдаланиш юкларни транспорт орқали жўнатиш учун вақт ва харажатларни сезиларли даражада тежаш имконини беради. Хусусан, Жануби-Шарқий Осиёдан Европагача бўлган масофа «Навоий» орқали, Дубай орқали боришга нисбатан, 1 км.га қисқароқ. Бундан ташқари, ҳаво йўли орқали учиб ўтиш амалга оширилгандаги вақт тежалиши 1,5 соатни, ҳар бир авиалайнер учун ёнилғи тежалиши эса — 15 тоннани ташкил этади.

Мазкур шарт-шароитлар Навоий аэропорти базасида халқаро транспорт йўлини ташкил қилиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва «Кореан Эйр”нинг узоқ муддатли шартномасига асос бўлиб хизмат қилди.

Эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг бевосита яқинида Европани Хитой билан энг қисқа йўл билан боғловчи «Е-40» автомобиль магистрали, Марказий Осиё, МДҲ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатлари бозорига олиб чиқадиган темирйўл ётқизилган.

Юкларни автомобиль воситасида Хитой-Европа йўналишида Ўзбекистон орқали ташиш Хитой-Россия чегараси орқали маршрутга нисбатан тахминан 1000 км.га қисқа. Бу транспорт харажатларини битта автомобилдан 800 долларга қисқартиради. Контейнерли поезд Тошкентдан Бандар-Аббас портигача бўлган йўлни 7 суткада, Тошкентдан Теҳрон орқали Истамбулгача — 10 кунда босиб ўтади. Бу Ўзбекистондан четлаб амалга оширилган юк ташишлардан 2 марта тезроқдир.

Навоий орқали ҳудуднинг жанубда Эрон ва Туркия портларига, ғарб ва шимолда — Қора ва Болтиқ денгизларига чиқувчи барча асосий темирйўл трассалари ўтган. Хитойдан Европага энг қисқа темирйўл маршрути ҳам Навоий орқали ўтади. «Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон» темир йўллари фойдаланишга топширилгандан сўнг, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга энг қисқа транзит алоқа пайдо бўлди.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) майдончаларини танлашда электр, сув ва газ билан ишончли таъминлаш учун инфратузилма мавжудлиги, иш кучи манбалари билан боғлиқ аҳоли яшаш пунктларига яқинлик, шунингдек «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) резидентларига ҳар жиҳатдан қулай меҳнат ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш учун зарур бўлган мақбул экотизим каби омиллар ҳам эътиборга олинган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг бошқарув тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 27 январдаги қарори билан ташкил этилган Маъмурий кенгаш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи орган ҳисобланади. Маъмурий кенгаш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг самарали фаолият юритишини таъминлаш масалалари бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи давлат идоралари вакилларининг маслаҳат органи ҳисобланади.

Маъмурий кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)да жойлаштириш учун инвесторлар танловини ўтказади, инвестициялаш тўғрисидаги шартномаларнинг асосий шартларини белгилайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари фаолиятининг мувофиқлашувини амалга оширади;

ер участкаларининг, шунингдек давлат мулкидаги бино ва иншоотларнинг ижара қийматини белгилайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини тасдиқлайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси директорини тайинлайди, «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси фаолияти устидан раҳбарлик ва назоратни, шунингдек «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг мустақил бюджети ва Тараққиёт фонди маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, инвестициялаш тўғрисидаги шартномани муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятининг тезкор бошқаруви юридик шахс мақомига эга Давлат қўшма корхонаси шаклида ташкил этиладиган Дирекция томонидан амалга оширилади. Дирекция устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси:

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади ва улар реестрини юритади, уларга тааллуқли гувоҳномалар беради;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобга олинишини амалга оширади;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчиларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидан ер участкаларини бошқа субъектларга ижарага бериш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга ўтказиш, ижара ҳуқуқини гаровга бериш, уларни устав капиталига ҳисса сифатида киритиш ҳуқуқларисиз ижарага беради. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидаги ер участкаларини сотиш ва ўзгача тарзда бошқалар ихтиёрига ўтказиш тақиқланади;

давлат мулкида бўлган «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини унга берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

инвесторлар томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Маъмурий кенгаш қарорига асосан, зиммага олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, инвестициялаш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризалари билан мурожаат қилади;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) тўғрисида батафсил маълумотни «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси тўғрисидаги Низомдан олишингиз мумкин.