Навоий вилояти тарихи

Навоий вилояти тарихи«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома.

1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.

2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати”нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софие Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.

2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.

2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.

Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой“ очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой“ ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.

2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консерватсия, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.

2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.

2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.

2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2007 йил 5–12 феврал кунлари Ўзбектелефилм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида филм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган филм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.

2007 йил 16–19 апрел кунлари Ўзбектелефилм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида филм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу филм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.

2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № АИ-179/08 сонли хати йулланди:

Хатда жорий йилнинг 17–19 апрел кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган.

2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.

2010 йилнинг 17–21 апрел кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофилм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.

2010 йил апрел-май ойларида «Ўзбектелефилм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофилм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофилм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.

2010 йил май ойида Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йул ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.

2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.

2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси»га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда.

ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙЛАР

ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XI В.)

Навоий вилояти тарихиКармана шаҳрининг 30 км ғарбидаги ҳазора қишлоғининг ёнида Мовароуннаҳрдаги энг қадимги масжидлардан бири — Деггарон масжиди жойлашган. Унинг қурилиш даври XI аср бошларидан нарига ўтмайди. Бу бино Зарафшоннинг сўл қирғоғида, эндиликда вайрон бўлган, лекин илгари яхши мустаҳкамланиб қурилган қадимий кичик бир қишлоқ ҳудудида жойлашган. қишлоқнинг ҳам, масжиднинг ҳам номи бу ерда яшаган, аҳолининг асосий машғулоти — ўтга чидамли қозон тайёрлашдан олинган.

Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади.

Кейинроқ, ХVII асрда Деггарон қишлоғи масжиддан бир оз нарида жойлашган Ҳазора қалъасига айланган. Масжид турли техника усулида қурилган: ташқи юзаси, устунлари ва пойдеворининг бир қисми — пишиқ ғиштдан, деворлари хом ғишт ва пахсадан иборат. гумбазларининг ички қисми равоқлардан, деворга тегиб турган ёки алоҳида қад кўтарган устунлар ғиштдан бино қилинган. Марказий гумбазни кўтариб турган тўрт равоқ ғишт ва ганждан себарга шаклидаги ўзига хос безаклар билан безатилган. марказий гумбаз атрофидаги саккизта кичик гумбаз «балхи» услубидаги кичик равоқлар орқали масжиднинг ташқи деворлари ва ички устунларига таянган ҳолда қурилган. Бу жой ҳозирда қайта таъмирланиб, мажмуада музей фаолият кўрсатмоқда.

РАБОТИ МАЛИК САРДОБАСИ (XI В.)

Навоий вилояти тарихиКармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.

Археологик тадқиқотлар пайтида (XX асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.

Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.

Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

ЗАРГАРЛИК

Зарафшон заргарлари ясаган зеб-зийнатлар хорижлик нозиктаъб харидорлар, қилни қирқ ёрувчи заршуносларга ҳам мақбулу манзур. Зотан, бу — узоқ ўтмиш давомида жамланган энг сара тажрибалар ва замонавий технологиялар маҳсули. Узук, билагузук, сирға, занжир… Алқисса, Навоий кон-металлургия комбинатининг Зарафшон заргарлик заводида ишлаб чиқарилаётган мингга яқин турдаги зеб-зийнатларнинг бозори чаққон. Нафис буюмлар ижодкорларига берилган халқаро мукофотларнинг эса саноғига етиш қийин. Фусункор жавоҳирларни томоша қилиб, гўзаллик тушунчасига таъриф топгандек бўласиз, инсон ва табиат уйғунлигини ҳис қиласиз.

АЛИШЕР НАВОИЙ

Навоий вилояти тарихиАлишер Навоий (1441 — 1501) халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.