«КИТОБ-МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ»

 

   Узбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти булими Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фукаролик жамиятининг бошка институтларини куллаб- кувватлаш Жамоат фонди томонидан утказилган 2-грант танловида «Ёшлар тугрисидаги давлат сиёсатини амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салохиятини юксалтириш чора -тадбирлари, ёшлар орасида китоб укиш маданиятини шакллантириш ва ахоли кенг катламлари уртасида таргиб килиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш» йуналишида «Интеллектуал салохиятли ёшлар-Узбекистоннинг ёруг келажаги» номли лойихаси билан иштирок этиб, голиблар каторидан урин олди.
   Ушбу грант лойихаси доирасида мустакил фикрлайдиган юксак интеллектуал салохиятга эга авлод тарбиясида китобнинг урни алохида эканлигини курсатиш, иктидорли ва истеъдодли ёшларни куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш, ёшлар калбида китобхонлик маданиятини шакллантириш максадида «Китоб- маънавият бешиги» танловини эълон килади.
   Мазкур танловда вилоят хамда шахар, туманларда ижод килаётган адабиётга ва журналистикага хавасманд ёшлар, мактаб, коллеж ва лицей укувчилари китоб укиш ва китобхонлик маданиятига багишланган ижодий ишлари (макола, шеърий машклари) билан 2017 йил 1 сентябридан 2018 йил апрель ойига кадар иштирок этищлари мумкин.
   Танловга такдим этилган ижодий ишлар вилоят «Навоий ёшлари» хамда «Зиёкор садоси» газеталари сахифаларида чоп этилади хамда журналистлар ижодий уюшмаси вилоят булими веб-сайтига жойлащтирилади.
   Танлов Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фукаролик жамиятининг бошка институтларини куллаб- кувватлаш Жамоат фондининг молиявий кумагида утказилади.
    Голиблар диплом хамда эсдалик совгалари билан такдирланади.