ҚАЕРДАН ЭКАНЛИГИНГИЗНИ АЙТАЙМИ?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири бўлиб ишлаб юрган пайтимизда Тошкентлик ҳамкасбим, фотомухбир Собир Зуфаров билан тушлик пайтлари асосан вилоят ҳокимлиги рўпарасидаги “Мароқанд” кафесида таъмадди қилардик. Бир куни Собир билан овқатланаётсак, бир киши келиб “Бўшми?” деди ва рухсат олгач қўлидаги чойнак-пиёлаларни столга қўйди.Сўнгра овқат тўла косасини келтириб,ўзиям стулга ўтирди.
Шу пайт Собир:
-Ака қаердан эканингизни айтайми?-деди.
-Қани айтингчи!
-Сиз Хатирчилик бўлсангиз керак?
-Топдингиз, Хатирчиданман.
-Буни қандай билдингиз,-деди .
-Чўнтагингизда кўриниб турган ручкалардан билдим-деди Собир.
Шеригимнинг топқирлигига қойил қолганча учаламиз роса кулишдик. Чиндан ҳам у киши Хатирчида мактаб директори бўлиб ишларкан. Собирнинг топқирлиги сабаб столдош акамиз зиёфатни қуюқ қилди.