УзЖИУ Навоий вилоят булинмаси фаолият тўғрисида

УзЖИУ Навоий вилоят булинмаси фаолият тўғрисида

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлинмаси (бундан буён Бўлинма деб юритилади) мустақил, ўзини ўзи бошқарувчи жамоат ташкилоти бўлган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг ҳудудий тузилмаси – филиалидир.
Бўлинма ўз фаолиятини Навоий вилоят ҳудуди амалга оширади.

Бўлинманинг расмий номланиши:
Ўзбек тилида кирилл алифбосида: Тўлиқ номи – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлинмаси.
Қисқартмаси - ЎзЖИУ Навоий вилоят бўлинмаси.
Ўзбек тилида лотин алифбосида: Тўлиқ номи – O’zbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi Navoiy viloyat bo`linmasi. Qisqartmasi – O’zJIU Navoiy viloyat bo`linmasi.
Рус тилида: Тўлиқ номи – Навоийское областное отделение творческого союза журналистов Узбекистана. Қисқартмаси – Навоийское областное отделение ТСЖУз.

БЎЛИНМАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Бўлинманинг асосий мақсади вилоятда фаолият юритаётган журналистларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мулкчилик шаклидан қатъий назар, газета-журналлар, телерадиоканаллар, нашриётлар, ахборот агентликлари ва интернет нашрларида ишлаётган, шунингдек, эркин ижодкорларнинг ижтимоий-иқтисодий, ижодий ҳамда муаллифлик ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.
Бўлинманинг асосий вазифалари:
- мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, бунёдкорлик жараёнлари, юртимизда мавжуд улкан иқтисодий ва тарихий-маданий салоҳиятни вилоят аҳолиси ва бутун жаҳон аҳлига таништиришга тизимли кўмак бериш;
- сўз ва ахборот эркинлиги қарор топишига, фуқароларнинг босма ва электрон нашрлар орқали холис ва ҳаққоний ахборот олишга бўлган ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
- жамият ҳаётида демократия ва ошкоралик тамойилларини қарор топтириш мақсадида фикрлар хилма-хиллиги, ту- белгиланган тартибда матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик яратилишида ва улар ижросини таъминлаш жараёнида иштирок этиш;
- матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш, улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган концепциялар, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда тегишли давлат ҳокимияти идораларига, нашрлар муассисларига таклифлар киритиш;
- журналистларни ижтимоий муҳофаза қилиш, рағбатлантириш, уларнинг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини яхшилашга ёрдам бериш;
- журналистиканинг умумэътироф этилган касб ахлоқ-одоби тамойиллари асосида холис ва эркин журналистика маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;
- жамиятда барча халқлар ва элатларнинг тили, маданияти, миллий анъаналарига ҳурмат билан ёндашиш, жамиятда тинчлик-осойишталик ва миллат яхлитлигига раҳна солувчи, миллатлараро ва динлараро низо - уйғотишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасизлик муҳити қарор топишига кўмак бериш;
жамият тараққиётига тўғаноқ бўлаётган нуқсон ва иллатлар, муаммо ва камчиликларни холис ва ҳаққоний ёритиш юзасидан ОАВда чоп этилган танқидий-таҳлилий материаллар мониторингини олиб бориш;
- журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини оширишга қаратилган, муайян йўналиш ва соҳалар бўйича ихтисослашган ижодий кенгашлар, клублар, марказлар ва бошқа тузилмаларни белгиланган тартибда ташкил этиш;
- вилоят матбуот ва оммавий ахборот воситалари ижодий ва техник ходимларининг касб маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий-амалий тажриба алмашувига кўмаклашиш.